Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қаршида Алимент тўламаган 22 нафар отанинг маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди

Қаршида Алимент тўламаган 22 нафар отанинг маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими ташаббуси билан Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан вояга етмаган фарзандлари учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган 22 нафар қарздор фуқароларга нисбатан жавобгарлик масаласи кўриб чиқилди.

7-сентябрь куни маъмурий иши кўрилган Э.Б. Қарши шаҳридаги “Ҳарамжўй” МФЙда яшайди. Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2020 йил 7 декабрь кунидаги буйруғи билан ундирувчи Х.Б. фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати МИБ Қарши шаҳар бўлими иш юритувига олинган бўлиб, қарздорга бу ҳақда тушунтириш берилгани ва бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай Э.Б. алимент тўлашни пайсалга солиб келди. Бу орада қарздорлик 8 млн. 881 минг сўмга бориб етади. Охир-оқибат мазкур ижро ҳужжати мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилади. Суд мажлисида оталик бурчини унутган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавбогарлик тўғрисидаги кодексининг 47/4-моддаси билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, шу куни шаҳарнинг «Маҳаллот» МФЙда истиқомат қилувчи Т.И. 14 млн. 877 минг, «Темирйўлчи» МФЙда истиқомат қилувчи Ф.А. 16 млн. 544 минг, «Заҳокимарон» МФЙда яшовчи С.Г. 21 млн. 977 минг сўм алимент қарздорлигини тўламаганлиги учун маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Шунингдек, суд жараёнида 5 нафар қарздор алимент пулларини тўлаб берганлиги боис, жазодан озод этилди. Жумладан, «Эски анхор» МФЙда яшовчи қарздор А.И. ихтиёрий равишда 5 млн. 520 минг қарздорлигини тўлаб берганлиги боис, ушбу маъмурий иш ҳаракатдан тўхтатилди.

Суд жараёнида ўз оталик бурчини, фарзини унутган 17 нафар отага нисбатан суднинг қарори билан турли муддатларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 23:14 13.09.2021. Ўқилди: 2000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!