Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қаршида 33 ёшли халқ таълими бўлими ходими ўз жонига қасд қилди

Қаршида 33 ёшли халқ таълими бўлими ходими ўз жонига қасд қилди

Кеча Қарши шаҳар Халқ таълими бўлимида фаолият кўрсатган 33 ёшли бош мутахассис Р.Ф. ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда “Насафневс” манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, марҳум Қарши тумани Лаганди қишлоғида истиқомат қилган. Қарши шаҳридан ҳали қурилиши тўлиқ якунланмаган кўп қаватли уйлардан сотиб олган ва шу ерда ўзини осиб, жонига қасд қилган.

“Насафневс” воқеа бўйича қўшимча маълумот олиш учун Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Наргиза Самадова билан боғланди.

Н.Самадованинг айтишича, марҳум икки кун ишга келаолмаслигини, бунга отасининг соғлигида муаммо борлигини сабаб қилиб кўрсатган ва жавоб олган.

Қўшимча қилинишича, вафот этган 33 ёшли халқ таълими ходимининг 2 нафар фарзанди бор. Бўлим масъуллари охирги вақтларда унинг руҳиятида жиддий ўзгаришларни сезишмаган

Таъкидланишича, бўлимнинг 33 ёшли ходими шаҳар ХТБда 2020 йил 11 мартдан буён фаолият юритиб келган. ХТБга ишга тайинланишидан аввал эса ДХХда фаолият юритган.

Киритилди: 09:48 27.12.2020. Ўқилди: 4624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!