Ижтимоий тармоқда тарқалган “Қарши туманида миллионлаб пул ноқонуний ушлаб қолингани айтилмоқда” сарлавҳали хабарга Қашқардарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Ушбу хабар юзасидан ўрганишлар жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарори ўрнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори қўлланилишини инобатга олиб, Қарши туманининг ҳар бир мактабида тузилган ишчи гуруҳ ўқитувчиларнинг фаолиятини қайтадан кўриб чиқди, ва Низом талабларига мос бўлган ўқитувчиларга устамалар белгиланди ва устамалар тўлаб келинаяпти.
Қарши тумани халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда фаолият кўрсатаётган 237 нафар ўқитувчилар жорий йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори асосида устама хақлари 2020 йил 1 апрель ҳолатигача тўланган.
Ушбу қарорга асосан Қарши туман халқ таълими бўлимига қарашли мактабларнинг 237 нафар ўқитувчисига жорий йилнинг 1-16 апрелигача иш ҳақисига нисбатан устамалар мос равишда тўланиши керак бўлсада, туманнинг марказлашган молия-бухгалтерияси ходимлари томонидан тўлаб берилмаган. Ушбу ўқитувчиларга устама ҳақлари апрель ойининг иш ҳақисига қўшган ҳолда тўлаб берилиши мўлжалланган.
Қарши тумани халқ таълими бўлимининг ҳар бир ходими ўқитувчиларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари билан ишлашдаги фаолиятларида сусткашликка йўл қўйганлиги боис, туман халқ таълими бўлими мудири номига тушунтириш хатлари олинди.
Қарши тумани халқ таълими бўлими марказлашган молия-бухгалтерия хизмати масъул ходимларига нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ, навбатдаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Бундан ташкари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдан “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сонли қарорининг биринчи бандида бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб турилиши белгилаб қўйилган.
Қашқардарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати