Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қарши туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилган дўкон фош этилди

Қарши туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилган дўкон фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.I.” МЧЖ раҳбари Ш.У. ва дўкон сотувчиси Ш.О. харидорга бир хил серия рақамли қалбаки акциз маркали 36 дона “Shahrisabz” номли алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 557 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:08 18.04.2025. Ўқилди: 863 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!