“Қарши-1” ГРСдан Қарши шаҳрига келувчи Ғ.Ғулом МФЙ худудидан ўтган юқори босимли Д-325 ммли ер-ости газ қувурида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланди.
Ушбу техник аварияни бартараф этиш мақсадида 2020 йил 26 январь куни соат 11-00 дан 17-00 га қадар Қарши шаҳри “Темирйўлчи” ва “Буюк-Турон” маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилади.
Вақтинчалик ноқулайлик учун “Ҳудудгаз Қашқадарё” МЧЖ раҳбарияти узр сўрайди.