Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Қарши шаҳар прокурори ўринбосари пора билан ушланди

Қарши шаҳар прокурори ўринбосари пора билан ушланди

Икки ҳамкасби томонидан пора билан ушланиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирилганига қарамай, Қарши шаҳар прокурори ўринбосари ДХХ ходимлари томонидан пора билан ушланган.

Икки юз минг сўм пора билан ушланган фаррош, пора беришда айбланган айбланувчи ҳайдовчилар, пора билан ушланган Депутат, пора билан ушланган ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари ва ҳакозолар ҳақида хабар берган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бу жиноятни сезмай қолишган кўринади. Хабар беришгани балки биз эшитмаганмиз. Ҳар тугул интернет тармоғида-ю, бошқа босма нашларда ҳам бу ҳақда қидириб тополмадик.

ОАВ ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг расмий сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали пора олди-бердиси ҳақида тезкор маълумотлар бериб борилади.

Негадир на ИИВ ва на Прокуратура Қарши шаҳар прокурори ўринбосарининг пора билан ушлангани ҳақида лом-мим демади. Хабар бермади, ёзмади.

“Jahon.uz” интернет нашри қўлга киритган ва ишонарли бўлган маълумотларда қайд этилишича, Қарши шаҳар прокурори ўринбосари Ф.Ф. пора олаётганда Қашқадарё вилояти ДХХ ҳамда Прокуратураси тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.
Унга нисбатан Қашқадарё вилояти Прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисмининг “в”-банди билан жиноят иши қўзғатилди.

“Микрокредитбанк” АТБ собиқ амалиёт бўлими бошлиғи Джумаев Лазиз Юнусович ва “Микрокредитбанк” АТБ Қарши шаҳар амалиёт бўлими бошлиғи Хўжанов Хуршид Нуриддиновичларни Шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат хонасига чақириб тушунтириш хати олиб ва уларга нисбатан бўлган материални Қарши шаҳар прокуратурасида мавжуд “Микрокредитбанк” АТБ вилоят филиали мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатларига қўшиб қўйиши ҳақида айтиб уларни қўрқтиган.

Шу ҳолатда банк ходимлари Прокурор ва ўзларини умумий танишлари бўлган П.П.ни топиб масалада ёрдам беришларини сўраган. Шунда П.П. бу масалани ҳал қилиш учун неча пул бера олишларини ва пулни беришса Ф.Ф.га уни етказиб, ишни ҳал қилишда ёрдам беришини айтган.

П.П. ишни ҳал қилиш учун 600 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган ва у ДХХ вилоят бошқармаси бошлиғи номига ихтиёрий равишда пора талаб қилувчи Ф.Ф.ни ушлаб бериши ҳақида ариза ёзиб берган.

Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, Қарши шаҳри прокурори ўринбосари П.П.дан пул олаётганда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

“Jahon.uz” нашри қўлга киритган ҳужжатлардаги айрим маълумотлар нафақат бизни менимча, барчани бирдек уйлантириб қўйиши аниқ. “На кулгинг келади ва на йиғлагинг!”.

Сабаби, Қарши шаҳар прокурори ўринбосари пора билан ушланишидан аввал ўз ҳамкасблари томонидан икки марта огоҳлантирилган.

У ўзининг таниши П.П.дан келишилган пулни пора сифатида олмоқчи бўлиб ошхонага борганида Қарши шаҳар прокуратурасининг Нодир исмли инспектори хизмат телефонидан унинг ...-34-67 рақамли телефонимга қўнғироқ қилиб “Тадбир бўлаяпти, эҳтиёт бўлинг” деган экан.

Худди шу огоҳлантирувдан тахминан 10 дақиқалар ўтиб Қашқадарё вилоят прокуратурасининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ходим Ш.Ҳақбердиев ҳам қўнғироқ қилиб “Эҳтиёт бўлинг, тадбир бўляпти”,-деб” айтган экан. (Хулоса ўзингиздан)

Ана шу огоҳлантирувдан тахминан бир соат вақт ўтар-ўтмас Ф.Ф. Қарши шаҳридаги “Макро ” супермаркетида олдида ўзига тегишли бўлган давлат рақами 50 Е 353 СА бўлган оқ рангли “Ласетти” русумли автомашинада келишилган 500 (беш) юз АҚШ долларини олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.

Киритилди: 09:22 09.06.2019. Ўқилди: 5911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!