Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан қидирувда бўлган автомашиналарни аниқлаш ишлари жараёнида Ангрен шаҳар ҳудудида «Spark» русумли автомашина топилди.
Маълум бўлишича, ушбу транспорт воситаси билан 344 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган ва 175 млн сўмдан ортиқ жарималар белгиланган бўлган.
Хабар қилинишича, кўплаб қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарималар ўз вақтида тўланмагани сабабли ижро ҳужжатлари юритувга олинган. Бироқ автомашина узоқ вақт давомида топилмай келган.
Жарималарни ўз вақтида тўлаш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш нафақат қонун талабидир, балки ҳайдовчининг хавфсизлиги ва мол-мулкини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим ҳисобланади.