Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қандай ҳолатларда эмлаш мумкин эмас?

Қандай ҳолатларда эмлаш мумкин эмас?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмаслиги хусусида маълумот берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 дан тузалган беморлар гриппга қарши эмланиши мумкин. Чунки гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади.

“У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради”, - деди штаб аъзоси.

Севара Убайдуллаева кимларни эмлаш мумкин эмаслигига борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Унга кўра:

  • ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;
  • вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;
  • болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

“Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак”, - деди у.

Киритилди: 19:31 21.09.2020. Ўқилди: 2555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!