Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Қамчиқ" довонида фожиа содир бўлди. Вазирлик баёнот берди

"Қамчиқ" довонида фожиа содир бўлди. Вазирлик баёнот берди

2020 йил 3 июль соат 0634ларда “Қамчиқ” қутқарув отряди диспетчерига келиб тушган маълумотга кўра, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223 км да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Nexia” русумли д/р 40 B 093 GA бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишдаги  олд томонда ҳаракатланиб кетаётган “DAF” русумли д/р 90 B 796 LA бўлган юк машинасининг орқасидан келиб, тўқнашув содир этган.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчи ўрта даражадаги тан жароҳати олишган.

Воқеа жойига зудлик билан кичик сержант М.Бойчаев бошчилигида 3 нафар қутқарувчи етиб бориб, йўл-патрул хизмати, тез-тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчига биринчи ёрдам кўрсатишган.

Жабрланувчилар Ангрен шаҳар марказий шифохонасига юборилган. 

Қутқарувчиларимиз томонидан ўз вақтида кўрсатилган биринчи ёрдам натижасида 2 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Киритилди: 14:48 03.07.2020. Ўқилди: 7035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!