Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

«Қамчиқ» довони ҳудудида 19 та қор кўчкиси аниқланди

«Қамчиқ» довони ҳудудида 19 та қор кўчкиси аниқланди

«Қамчиқ» довони ҳудудида 19 та қор кўчкиси аниқланди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Маълум қилинишича, 12 февраль куни тахминан соат 06:00-11:00 оралиғида Наманган вилояти «Қамчиқ» довони ҳудудида, 2000 метр баландликда ёғган кучли ёғингарчилик натижасида 6675 м3 ҳажмдаги 19 та қор кўчкиси аниқланган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида талафот кўрган ва жабрланганлар йўқ.

«Агентлик мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришининг доимий мониторинги олиб борилмоқда», дейилади «Ўзгидромет» хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 12 февраль куни соат 13:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 15:55 12.02.2026. Ўқилди: 1376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!