Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Қалбаки даромад": бухоролик эркак жазога тортилди

"Қалбаки даромад": бухоролик эркак жазога тортилди

Қўлбола усулда чигитдан олинадиган жувоз ёғи инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-2-моддасида чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш учун жавобгарлик белгиланган.

 Бюронинг Ғиждувон тумани ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида тумандаги “Вазиршоҳ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Нурмуродованинг хонадони ёрдамчи хўжалик хонасида фуқаро С.Рахматов “қўлбола” усулда мойжувоз мосламаси ўрнатиб, электр тармоғига ҳисоблагични четлаб ўтиб уланган ҳолда қонунга хилоф равишда истеъмолчининг ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган, истеъмол учун яроқсиз ёғ маҳсулотини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

 Хонадондан бир дона мойжувоз ускунаси, 44 килограмм пахта чигити, 48 килограмм кунжара маҳсулоти, 12 литр қўлбола усулда ишлаб чиқарилган истеъмолга яроқсиз пахта ёғи ашёвий далил сифатида олинган.

 Суднинг 07.08.2019 йилдаги ҳукмига кўра С.Рахматовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-2-моддаси 1-қисми билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Киритилди: 10:46 26.09.2019. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!