Қизил қалампир нафақат фойдали, балки тиббий, шунингдек, косметик хусусиятларга эга бўлган маҳсулот ҳисобланади. Олимлар гигиеник муаммоларни бартараф этишда қизил қалампирлардан меъёрида фойдаланишни маслаҳат беришади.Қизил қалампир Жанубий Америкада ўстириладиган энг яхши маҳсулотлар қаторида туради. Бу ерда бошқа озиқ-овқатлар қатори шоколадга ҳам қалампир қўшилади. Чунки, у депрессиядан қутқарувчи воситалардан биридир.
Қалампир ўлим хавфини 14 фоизга қисқартиради. Бунга саратон, нафас, юрак, қон-томир тизимидаги касаликларни мисол қилиб келтириш мумкин. Унинг таркибида 12 хил витамин ва 10 хил микро ва макро элементлар мавжуд.
Қалампирнинг барча турлари танадаги калорияни парчалаш хусусиятига эга. Овқатни тез ҳазм бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли уни таом билан биргаликда истемол қилиш ортиқча вазндан азият чекадиган инсонларга кўпроқ фойда келтиради.
Қалампирнинг табобатдаги фойдали хусусиятлари қуйидагича: