Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Қаерларда ҳашарлар ўтказиш тақиқланади?

Қаерларда ҳашарлар ўтказиш тақиқланади?

Қонунчиликка кўра, ҳашарлар қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади:

🔹 умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Президентнинг тегишли ҳужжати ёки Ҳукумат қарори бўлганда;

🔹 меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда;

🔹 жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фақат тегишли маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, болалар ва спорт майдонларини жиҳозлаш, моддий-маданий мерос объектларини зарур ҳолатда сақлаш, қабристонларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда зарур ҳолатда сақлаш ишларида аҳолининг ихтиёрий иштирок этишини ташкил этади.

Шунингдек, қуйидаги жойларда ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланади:

▫️автомобиль йўлларида;

▫️ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчаларда;

▫️сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналарда;

▫️қурилиш майдонларида;

▫️бино ва иншоотлар томларида;

▫️хавфли ишлаб чиқариш объектларида;

▫️инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда.

Киритилди: 16:59 16.03.2023. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!