Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қабрда савол-жавоб қандай юз беради?

Қабрда савол-жавоб қандай юз беради?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мункар ва Накир билан банда ўртасида бўладиган савол-жавоб инсоннинг руҳий оламида бўладими ёки бевосита қабрнинг ичидами? Бу вақтда инсонга яна жон киргизиладими? Инсон фаришталарнинг саволларини биз билган қулоқ воситасида эшитиб, уларга ўз тили билан бизлар бу ҳаётда гаплашгандек жавоб берадими? Маълумки, бу савол-жавоб вақтида банда ўтирғизиб қўйилади. Бу ҳолат қабр ичида қандай юз беради? Мункар ва Накир бевосита банданинг бошига гурзи билан урадими? Бундан бош шикастланадими ёки бу ҳолат руҳий оламда содир бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қисқаси шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида икки фариштанинг савол-жавоб қилиши ҳақида Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.

Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлиши ҳақида гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл уни тасаввур қила олмайди. Шариатда эса бу борада ақл кўтарадиган нарса келмаган.

Руҳнинг баданга боғлиқлиги тўрт турлидир:

1. Руҳнинг инсон баданига у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши.

2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши.

3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради.

4. Ўлгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки зарур вақтда қайтиб туради. Ҳадисларда салом берувчи салом берганида, жанозага келганлар кўмиб бўлиб, қайтиб кетаётганларида кавушларидан овоз чиққанда ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳнинг қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас, бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Manba: islom.uz

Киритилди: 15:16 10.12.2018. Ўқилди: 39695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!