Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путиннинг коронавирусдан қандай ҳимояланаётганлиги маълум бўлди

A A A
Путиннинг коронавирусдан қандай ҳимояланаётганлиги маълум бўлди

Сўнгги ойларда Россия президенти фаолиятини коронавирус эпидемияси сабабли Ново-Огареводаги қароргоҳида ўтказди.

Бугун эса Владимир Путиннинг инфекцияни юқтириш хавфидан қандай ҳимояланиши маълум бўлди.

Таъкидланишича, давлат раҳбарининг ёнига келган барча одамлар аввал дезинфекция туннелига киришади.

Бир неча сония давомида ташриф буюрувчи сепилаётган дезинфекция воситаси сабаб сувли туман остида қолади ва унинг кийимлари ҳамда танасининг очиқ жойлари хавфсизликни кафолатлайдиган махсус эритма ёрдамида тозаланади.

Бу ҳақда Пенза вилояти матбуот хизмати хабар берди.

Киритилди: 22:25 16.06.2020. Ўқилди: 4808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар