Бугун 2 декабрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Путиннинг эҳтимолий вориси маълум қилинди

Путиннинг эҳтимолий вориси маълум қилинди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти сифатида Владимир Путиннинг вориси бўлиши мумкин.

Бу фикр Хитойнинг “Sohu” порталида эълон қилинган мақола келтирилди.

Таъкидланишича, мақола муаллифи услуби сиёсий майдонда Россия раҳбарига жуда ўхшаш 1970-йилларда туғилган Қодировни "янги сиёсий юлдуз" деб атаган.

"У ўзига жуда ишонади ... Бир қатор вазиятларда эса Путиндан ҳам қаттиқроқ бўлди. Кўп йиллар давомидаги сиёсий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Рамзан Путиннинг хатти-ҳаракатларини тўғри деб билади. Бу йўналишдаги услуби эса Путинникига жуда ўхшаш, баъзида эса ҳатто Путин услубини ўрганади", дейилади мақолада.

Журналистнинг сўзларига кўра, Қодировга Россия президентининг "ҳеч қачон АҚШга бош эгмаслиги" ва "уларга қарши жавоб бера олиши" ёқади.

Мақолада айтилишича, Чеченистон Россияга "катта муаммолар" олиб келган, аммо Путин ҳокимиятга келгач, бу муаммони ҳал қилган. Журналист республикадаги ҳокимиятнинг Қодировга ўтишини бунда энг муҳим деб атамоқда. Қодиров, унинг фикрига кўра, чеченларни кучли жамоага айлантирган ва Россиянинг бошқа халқлари билан бирлаштирган.

"Қодиров мақомининг кўтарилиши унинг Путинга бўлган муносабатини ўзгартирмади. У бошида бўлгани каби Путинни ҳурмат ва ҳимоя қилади. У бир вақтлар жамоатчиликка Россия билан олдинга боришини ва орқага чекинишини, шунингдек, президент билан биргаликда қаршилик кўрсатишини айтган", дейилади мақолада.

Киритилди: 22:48 21.11.2020. Ўқилди: 9891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!