Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Путинни Трамп билан ёлғиз қолдириб бўлмайдими?

A A A
Путинни Трамп билан ёлғиз қолдириб бўлмайдими?

“Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатининг миллий манфаатларини аниқ тасаввур қилади ва шунинг учун ҳам уни америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан ёлғиз қолдиришнинг иложи йўқ”.

Бу ҳақда Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон ўз китобида маълум қилди.

"Ҳамма нарсани яхши тушуниб, хотиржам ва ўзига ишонган Путин мени ҳайратда қолдирган", дейди Болтон Трампни у билан ёлғиз қолдиришни истамаслигини қўшимча қиларкан.

Қайд этилишича, Россия президенти Болтонда Хельсинкидаги Россия-АҚШ саммити олдидан бир ярим соатлик учрашуви чоғида шундай таассурот қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ёзида Финляндия пойтахтида Путин ва Трампнинг биринчи тўлақонли учрашуви бўлиб ўтган эди.

 

 

Киритилди: 20:48 23.06.2020. Ўқилди: 3435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар