Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин Хитой билан янги энергетика шартномалари ҳақида маълум қилди

Путин Хитой билан янги энергетика шартномалари ҳақида маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (СПИЭФ) доирасида халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда Россия ва Хитой яқин орада янги энергетика келишувларини эълон қилишини маълум қилди.

«Ишончим комилки, яқин вақт ичида Россия ва Хитой ўртасидаги янги келишувлар билан жаҳон энергетика соҳасини қувонтирамиз», — деди Путин.

Унинг таъкидлашича, Хитой раиси Си Цзиньпин билан ўзаро ишончга асосланган мустаҳкам муносабатлар шаклланган.

Россия раҳбари икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 250 миллиард долларга етганини қайд этиб, ҳамкорлик натижаларини таъсирчан деб баҳолади.

«Хитой жуда тез ва фаол ривожланмоқда. У жаҳон иқтисодиётида, глобал сиёсатда ва халқаро ишлар тизимида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда», — деди Путин.

Шунингдек, у Россия ва Хитойни «табиий ҳамкорлар» деб атади. Путиннинг сўзларига кўра, Москва махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин Осиё давлатларига юз бурмаган, чунки икки мамлакат муносабатлари бундан анча олдин шаклланган.

«Биз табиий иттифоқчилармиз, ҳамкорлармиз. Биз қўшнилармиз. Биз улкан умумий чегарага эгамиз», — деди Россия президенти.

Кузатувчилар фикрича, янги энергетика келишувлари Россиянинг Хитойга нефть ва газ етказиб бериш ҳажмини янада ошириш ҳамда икки давлатнинг стратегик иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:12 04.06.2026. Ўқилди: 208 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!