Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин хавотирда: бир кунда 163 нафар шахс коронавирусга чалинди

Путин хавотирда: бир кунда 163 нафар шахс коронавирусга чалинди

Россияда бир кунда коронавирусга чалинганлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди — сўнгги сутка давомида касалланиш бўйича 163 та янги ҳолат қайд этилди. «РБК»нинг хабар беришича, уларнинг аксарияти — 120 таси Москвада аниқланган.

Қолган 43 та ҳолат Россиянинг турли ҳудудларида қайд этилган. Мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 658 кишига етган, шулардан 28 нафари тузалган. Касалланганларнинг 410 нафари Москвада аниқланган.

«Ҳозирги кунда Россияда инфекциянинг бундай тез тарқалиши фуқароларнинг Европа мамлакатларидан олиб келиниши билан боғлиқ. Чет элдан қайтиб келгандан кейин 14 кун давомида изоляция қоидаларига қатъий риоя қилиш лозимлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади «Росподребнадзор» хабарида.

Сўнгги хабарларга қараганда, Путин ушбу ҳолатдан хавотирда. У яқин орада Россия халқига коронавирус масаласи бўйича мурожаат қилмоқчи.

Бир кун аввал Россияда коронавирусга чалиниш бўйича 57 та ҳолат қайд этилган. 25 мартга келиб эса улар сони қарийб уч бараварга ошган.

Киритилди: 17:15 25.03.2020. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!