Бугун 27 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин ва Вучич Украина ва Болқон масалаларини муҳокама қилди

Путин ва Вучич Украина ва Болқон масалаларини муҳокама қилди


Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди. Мулоқот Белград ташаббуси билан ўтказилди.

Кремлнинг маълум қилишича, Вучич Путинни Россия Давлат думаси сайловлари ўтказилгани билан табриклаган. Суҳбатда энергетика, нефть-газ соҳаси, транспорт ва соғлиқни сақлаш йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилган.
Сербия президенти Россиянинг мамлакатга кўрсатаётган ёрдами, жумладан, ўрмон ёнғинларини ўчиришдаги кўмаги учун миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, Вучич Сербиядаги навбатдан ташқари парламент сайловларига тайёргарлик ҳақида маълумот берган. Томонлар сайлов жараёнига ташқи аралашувга йўл қўйилмаслиги зарурлигини таъкидлаган.

Болқондаги вазият муҳокамасида Босния ва Герцеговинада Дейтон келишувлари асосидаги тартибни сақлаш ҳамда Серб Республикасининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш зарурлиги қайд этилган.

Кремл суҳбат илиқ ва дўстона руҳда ўтганини билдирди.

Киритилди: 18:31 26.09.2026. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!