Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Трамп Эрон масаласини ҳам муҳокама қилди

Путин ва Трамп Эрон масаласини ҳам муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва америкалик ҳамкасби Доналд Трамп телефон суҳбатида Эрон масаласини муҳокама қилди ва Теҳронни Исроилни йўқ қилиш билан таҳдид қилишига қарши чиқди.

Бу ҳақда Оқ уйнинг икки давлат раҳбарларининг музокаралари якунлари бўйича ёзма баёнотида айтилади.

“Икки етакчи Эрон ҳеч қачон Исроилни йўқ қиладиган ҳолатда бўлмаслиги керак деган фикрда”, — дейилади ҳужжатда.

Мулоқот якунлари бўйича Кремл матбуот хизмати хабар беришича, Путин ва Трамп “инқирозли ҳудудлардаги вазиятни барқарорлаштириш, ядровий қуролларни тарқатмаслик ва глобал хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича” биргаликдаги саъй-ҳаракатларга келишиб олган.

Киритилди: 05:10 19.03.2025. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!