Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Путин ва Меркель Истанбулга нега борди?

Путин ва Меркель Истанбулга нега борди?

Аввалроқ, Туркия президентининг маслаҳатчиси Иброҳим Калин Истанбулда Сурия масаласига бағишланган давлатлараро саммит бўлиши ҳақида маълум қилганди. Унда Туркия, Россия, Германия ва Франция давлат раҳбарлари иштирок этади.
  27 октябрь куни Германия канслери Ангела Меркель ва Россия президенти Владимир Путин Истабул шаҳрига етиб борди. Шунингдек, бугун Франция президенти Эммануел Макрон ҳам келиши кутиляпти.











 
Бундан ташқари, саммитга БМТнинг махсус вакили Стаффан де Мистура ташриф буюриши кутилмоқда.
 
Саммитда Суриядаги 7 йилдан буён давом этиб келаётган фуқаролик уруши борасида сиёсий ечимга эришишнинг энг муҳим босқичлари муҳокама қилинади. Шунингдек, Суриянинг Идлиб вилоятида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар ва бу борадаги муаммолар, бундан ташқари Сурия инқирозини ҳал этиш борасида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.

Manba: qalampir. com

Киритилди: 22:38 28.10.2018. Ўқилди: 1442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!