Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин ва Эрдўғон Сочида Сурия ва Украина масалаларини ҳам муҳокама қилади

Путин ва Эрдўғон Сочида Сурия ва Украина масалаларини ҳам муҳокама қилади

Туркия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар чоғида Сурия ва Украина атрофидаги вазият масалалари кўриб чиқилади, деб хабар берди жума куни Туркиянинг Andalou ахборот агентлиги.

Хабарда қайд этилишича, томонлар Сурияни тартибга солиш ва Украина портларидан ғалла ташиш бўйича келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилади.

Хусусан, “Туркия ва Россия Федерацияси етакчилари “ғалла йўлаги” йўлидаги муаммоларни бартараф этиш чораларини муҳокама қилади”, — дейилади агентлик хабарида.

Хабарда айтилишича, Эрдўғон Украина муаммосини муҳокама қилар экан, Анқаранинг можарони ҳал қилишга ҳисса қўшишга тайёрлигига “эътибор қаратиш” ниятида.

Томонлар, шунингдек, “икки давлат ўртасидаги савдо айланмасини ошириш, ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, энергетика ва мудофаа саноати, стратегик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қиладилар”, деб ёзади Andalou.

Киритилди: 14:23 05.08.2022. Ўқилди: 1621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!