Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин: "Украина — НАТОнинг Россияга қарши воситаси"

A A A
Путин: "Украина — НАТОнинг Россияга қарши воситаси"

Россия президенти Владимир Путин Украинани НАТОнинг Россияни тийиб туриш воситаси деб атади. Бу ҳақда у Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан музокаралар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Давлат раҳбари Украинанинг доктринал ҳужжатларида Қримни ҳарбий йўл билан қайтариш ниятида эканлиги айтилганини таъкидлади. «Бу суверен Россия ҳудуди, бу масала биз учун ёпиқ. Тасаввур қилинг, Украина НАТО давлатидир. НАТО блокига қарши курашишимиз керакми? Хўш, кимдир бу ҳақда ўйлаганми? Йўқ, шекилли», — деди Путин.

Унинг фикрича, Қўшма Штатлар Украина хавфсизлигидан хавотирда эмас, уларнинг асосий вазифаси Россия тараққиётини тийиб туришдир. "Украина бу борада, — деди Президент, — мақсадга эришиш учун восита, холос".

Киритилди: 22:38 01.02.2022. Ўқилди: 7011 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар