Европа дипломатияси раҳбари Бучадаги хотира маросимида иштирок этиб, Россиянинг Украинага қарши агрессияси бўйича махсус трибунал ташкил этилиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Калласнинг фикрича, бу жараён анча тезроқ амалга ошиши мумкин эди.
"Украинада оддий аҳолини қатл қилаётган аскарлар билан бир қаторда, уларни бу ерга жўнатаётган раҳбарлар ҳам жавобгарликка тортилиши шарт. Шунинг учун бизга айнан агрессия жинояти бўйича махсус трибунал керак. Ишлар давом этяпти, лекин жараён жуда суст кетяпти", — деди у.
Маълумотларга кўра, ушбу суд Россиянинг 20–30 нафар юқори мартабали сиёсий ва ҳарбий раҳбарлари устидан ҳукм чиқаради (тарғиботчилар бу рўйхатга кирмайди). Айбдор деб топилганларни 30 йилдан умрбод қамоқ жазосигача бўлган муддат кутмоқда.