Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин Трампни туғилган куни билан табриклади

Путин Трампни туғилган куни билан табриклади

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди ва уни 80 ёшга тўлиши билан табриклади.

Кремль матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Америка етакчиси унга табриклар учун миннатдорчилик билдирди ва Россия президенти ўша куни у билан боғланган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлганини таъкидлади.

Президент ёрдамчиси Юрий Ушаков суҳбат дўстона ва очиқчасига бўлиб, тахминан бир соат давом этганини айтди.

"Аниқроқ айтганда, бу роппа-роса 55 дақиқа эди", деб аниқлик киритди у.

Унинг қўшимча қилишича, Трамп табриклардан таъсирланган.

Киритилди: Бугун 08:31. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!