“Путин тарафдори бўлиш — асосий минимум”. “Единая Россия” 2007 йилдан буён илк бор ўзини президент партияси деб эълон қилди.
“Единая Россия” партиясининг Москвада бўлиб ўтган съездида президент тасвири ва “Путин тарафдори бўлиш — асосий минимум” деган шиор акс этган ташвиқот плакати тақдим этилди. Ушбу плакатда, Россиянинг Украинага бостириб кириши рамзига айланган лотинча Z ҳарфи рус тилидаги “за” (тарафдори/учун) сўзидаги “з” ҳарфи ўрнига ёзилган. Плакатда, шунингдек, “Единая Россия — президент партияси” деган ёзув ҳам бор.
Бу 2007 йилдан бери “Единая Россия” ўзини илк бор президент партияси деб эълон қилиши ҳисобланади. Охирги йиллар давомида Путин ҳукмрон партиядан ўзини узоқроқ тутиб келаётган эди, Зеро, 2012 йилдан буён ушбу партия раиси лавозимини собиқ президент Дмитрий Медведев эгаллаб келмоқда.