Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Путин таклиф этилмаган жойга бормайди – Кремл матбуот котиби

Путин таклиф этилмаган жойга бормайди – Кремл матбуот котиби


Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Зеленскийдан G7 саммити доирасида учрашув ўтказиш бўйича расмий таклиф олмаганини маълум қилди.

"Албатта, бундай таклиф бўлгани йўқ. Биласиз, Москва ва Киев ўртасида расмий алоқа каналлари ҳам мавжуд эмас", — деди Песков.

Кремл вакилига кўра, Путин томонидан Зеленскийга барча зарур фикрлар айтилган, таклифлар билдирилган ва бир неча бор такрорланган.

"Агар Зеленский масъулият билан ва жиддий мулоқот қилишга тайёр бўлса, Киев режими нима қилиш кераклигини яхши билади. У ҳар доим Москвага келиши мумкин, бу ерда уни яхши қабул қиламиз", — деб қўшимча қилди Песков.

Киритилди: Бугун 20:23. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!