Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин Шавкат Мирзиёевни Ғалаба парадига таклиф қилди

Путин Шавкат Мирзиёевни Ғалаба парадига таклиф қилди

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан 2020 йил 9 майда Москвада ўтадиган  Ғалаба парадига таклиф қилди.

Маълум қилинишича, парадга МДҲ давлатларининг барча етакчилари ҳамда Жанубий Осетия ва Абхазия раҳбарлари таклиф этилган.

Аввалроқ Ғалабанинг 75 йиллигига Путин Франция, Хитой, АҚШ, Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Покистон етакчиларини таклиф қилгани маълум қилинганди.

Таъкидланишича, 2015 йилда Ғалабанинг 70 йиллигига Москвадаги парадга 23 та давлат раҳбари ҳамда БМТ ва ЮНЕСКО раҳбарлари келган.

Киритилди: 23:12 23.08.2019. Ўқилди: 2430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!