Россияда нефть, табиий газ ва кўмир каби «шунчаки чексиз» энергия ресурслари бор, деди Россия президенти Владимир Путин.
Бу ҳақда Россия давлат раҳбари БРИКС бизнес-форумидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
"Биз Хитой билан умумий чегарага эгамиз, жаҳон сиёсати, дарвоқе, Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар нуқтаи назаридан ҳеч қандай ўзгаришларга дуч келмаймиз. Ҳеч нарсани чегарадан, денгиздан, океан орқали олиб ўтишнинг ҳожати йўқ. Чегара умумий, Россияда эса энергетика ресурслари чексиз," - деди у.