Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва Хитой ўртасидаги иқтисодий урушни йўлбарслар жангига қиёслади. Россияни эса йўлбарсларни кузатиб турган ақлли маймун деб атади. Бу ҳақда Forum Daily хабар берди.
Собиқ иттифоқ ва АҚШнинг совуқ уруши даврида оммалашган хитойлик масалга кўра, маймун йўлбарс ва арслон курашига аралашмайди ва улар кучини йўқотганидан кейин иккаласини ҳам ўлдиради.