Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Путин Россияни махсус бункерда ўтириб бошқаряптими?

A A A
Путин Россияни махсус бункерда ўтириб бошқаряптими?

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков "Владимир Путин бункери" масаласидаги миш-мишларга ойдинлик киритди, деб хабар бермоқда "Комсомолская Правда".

Кремл вакилининг сўзларига кўра, Путин сингари фаол давлат раҳбари ҳеч қандай бункерда ўтира олмайди. "Бу мутлақо бемаънилик", – деди Песков.

13 декабрь куни Песковнинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси пайтида Путин Ново-Огареводаги қароргоҳида яшаган ва ишлаган. Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари "кўпинча у ерда ишлайди, у ердан Кремлга келади, у ердан хоҳлаганича эмас, лекин барибир хизмат сафарларига учади".

У президент мамлакатни бункердан бошқараётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Киритилди: 16:44 18.12.2020. Ўқилди: 3317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!