Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Путин Россиядан ташқарида Зеленский билан музокаралардан бош тортмоқда

Путин Россиядан ташқарида Зеленский билан музокаралардан бош тортмоқда

Кремль раҳбари Владимир Путин Владивостокдаги иқтисодий форумда чиқиш қилди. Жумладан, у Украина ҳақида кўп гапирди ва Киевнинг музокараларни Россиядан ташқарида ўтказиш таклифига жавоб қайтарди:

«Агар бизга айтишса: биз сиз билан учрашмоқчимиз, лекин мана у ерга боринглар, деб. Менимча, бу бизга нисбатан ортиқча талаблар. Бунинг учун энг яхши жой — Россия Федерациясининг пойтахти, қаҳрамон шаҳар Москва», — деди у.

Бундан ташқари, Путин 26 та давлатдан иборат "истаганлар коалицияси"нинг Украинага ўз ҳарбийларини жойлаштириш қарорига ҳам изоҳ берди: унинг сўзларига кўра, бундай ҳолда Ғарб ҳарбийлари «йўқ қилиш учун қонуний нишонларга» айланади.

Россия президенти, шунингдек, АҚШ билан иқтисодий ҳамкорликни қайта тиклаш тарафдори эканини билдирди. Россия иқтисодиёти ҳозирда оғир аҳволда эканини инобатга олсак, Путиннинг бу каби «олийжаноб» баёнотлари илтимосомуз ва мураожаат сифатида қабул қилиниши мумкин: у АҚШнинг Аляскада катта хомашё захираларига эга эканини, Россия эса нефть ва газ қазиб олишда самарали технологияларга эгалигини таъкидлади.

Киритилди: 11:12 06.09.2025. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!