Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин Россиядаги ёнилғи инқирози урушга таъсир қилмаслигини айтди

Путин Россиядаги ёнилғи инқирози урушга таъсир қилмаслигини айтди

Россия президенти Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан йиғилиш ўтказди. Унда Россия ҳудудлари ва аннекция қилинган Қримдаги ёнилғи тақчиллиги билан боғлиқ вазият юзасидан унга ҳисобот берилди.

Россия энергетика вазири Александр Новак ички бозордаги вазиятни “мураккаб, аммо назорат остида” деб Баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат тақчилликка қарши курашиш чораларини кўрмоқда, улар қаторида дизел ёнилғиси экспортини бутунлай тақиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Путин, ўз навбатида, Украинанинг Россия ички ҳудудларига зарбалари тез-тез такрорланаётганини Киев фронтдаги вазият ёмонлашгани учун қасос олишга ва музокаралардаги мавқеини мустаҳкамлашга уринаётгани билан изоҳлади.

У Мудофаа вазирлиги, ҳукумат ва ҳудудлар расмийларини Украина томонидан бўлаётган зарбалар таҳдиди шароитида тизимли ишлашга ҳамда ушбу таҳдидларни минимал даражага туширишга чақирди.

Киритилди: 13:30 24.06.2026. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!