Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин Россия Қуролли кучлари сонини қарийб 2,4 миллион нафарга етказди

Путин Россия Қуролли кучлари сонини қарийб 2,4 миллион нафарга етказди

Россия президенти Владимир Путин мамлакат Қуролли кучларининг штатдаги умумий сонини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, Россия Қуролли кучларининг умумий штат сони 2 миллион 399 минг нафарга етказилади. Шундан 1 миллион 500 минг нафари ҳарбий хизматчилар ҳисобланади.

Янги қарор Россия армияси таркибини янада кенгайтириш ва ҳарбий салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Сўнгги йилларда Москва армия сонини бир неча бор оширди. Бу жараён Украинадаги уруш фонида ва Россиянинг мудофаа соҳасидаги устувор вазифалари билан изоҳланмоқда.

Фармонда белгиланган янги штат сони Россия Қуролли кучлари тарихидаги энг йирик кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 17:31. Ўқилди: 222 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!