Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин: “Россия Арктика билан “ўсиш”да давом этади”

A A A
Путин: “Россия Арктика билан “ўсиш”да давом этади”

Россия президенти Владимир Путин Россия яқин ўн йилликларда Арктика ва Шимолий ҳудудлар билан “ўсиш”да давом этишини маълум қилди, деб хабар берди “ТАСС”.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Россия шимолий мамлакат бўлиб, ҳудудининг 70 фоиздан ортиғи шимолий кенгликларда жойлашган. Унинг сўзларига кўра, шимол Россия учун алоҳида қизиқиш ва аҳамиятга эга.

Шунингдек, Путин “Шимолий ҳудудлардаги ривожланиш, шу жумладан, тоғ-кон саноати борасидаги ўсиш «мамлакатнинг келажаги», деган фикр билдирди.

“Бир пайтлар Ломоносов Россия Сибир билан бирга ўсади, деган эди. Яқин ўн йилликларда Россия, албатта, ўсади ва бу ҳеч шубҳасиз, Арктика ва Шимолий ҳудудлар билан амалга ошади”, деди Президент.

Шу билан бирга, давлат раҳбари Арктиканинг табиати ўта заиф эканлигини, шунинг учун экологик хавфни камайтириш мақсадида иқтисодий фаолиятни ушбу ҳудудларнинг хусусиятларига мослаштириш кераклигини қўшим ча қилди.

Киритилди: 20:47 05.12.2020. Ўқилди: 2989 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда