Россия президенти Владимир Путин Қизил майдонга келиб, Иккинчи жаҳон уруши қуролларини кўздан кечирди ва "Священная война" ("Муқаддас уруш") қўшиғини тинглади.
Қизил майдонда Путиннинг темир йўл платформасида турган, эски совет услубидаги шинель кийган хор ижросидаги "Вставай, страна огромная" ("Тур, улкан мамлакат") қўшиғини тинглаётган видеоси ижтимоий тармоқда кенг тарқалди.
Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Путин "Улуғ Ватан уруши даврида Москва мудофаасига ва 1941 йил 7 ноябрда Совет қарши ҳужумини бошлаган параднинг 81 йиллигига бағишланган" кўргазмага ташриф буюрган.