Россия президенти Владимир Путин қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан қирол Карл III'га ҳамдардлик билдирди.
"Бирлашган Қиролликнинг яқин тарихидаги энг муҳим воқеалар қиролича номи билан чамбарчас боғлиқ. Кўп ўн йиллар давомида Елизавета II ўз фуқароларининг севгиси ва ҳурматидан, шунингдек, жаҳон саҳнасидаги обрў-эътиборидан ҳақли равишда баҳраманд бўлган".
"Ушбу оғир, тузатиб бўлмайдиган йўқотиш қаршисида сизга жасорат ва матонат тилайман. Қироллик оиласи аъзолари ва бутун Буюк Британия халқига самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзларини етказинг", - дейилади хабарда.