Россия етакчиси бу ҳақда пайшанба куни Туркманистонда Пезешкиан билан учрашув чоғида маълум қилди.
«Эрон олий раҳбарига энг яхши тилакларимни етказишингизни сўрайман. Унга фаровонлик ва барча эзгуликларни тилайман», — деди Путин.
Владимир Путин Туркманистонга икки кунлик ташриф билан келган. У МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва Каспий экологик саммитида иштирок этади.
Путин ва Пезешкиан ўртасидаги аввалги учрашув сентябрь ойи бошида Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити доирасида бўлиб ўтган эди.
Туркманистондаги музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам эътибор қаратилиши кутилмоқда.