Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин Москвадаги норозилик намойишларига изоҳ берди

Путин Москвадаги норозилик намойишларига изоҳ берди

Владимир Путин Россиядаги норозилик намойишлари ҳақида гапириб, вазиятни тўқнашувларга олиб чиқишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигини ва айбдорлар жазоланиши кераклигини айтди.

Давлат раҳбари Москвадаги нотинчликлар сайлов билан боғлиқлигини таъкидлади, чунки сентябрь ойида минтақавий ҳокимият, шу жумладан, Москвада сайловлар бўлиб ўтади. Шу билан бирга, Россия раҳбари фуқаролар амалдаги қонунчиликка мувофиқ тинч норозилик намойишлари ўтказиш ҳуқуқига эга ва ҳокимият бунга аралашмаслиги кераклигини ҳам қўшимча қилди.

«Аммо ҳеч ким на ҳокимият, на бирон бир фуқаролар гуруҳи амалдаги қонунни бузишга, вазиятни бемаъниликка ёки ҳокимият билан тўқнашувга олиб келишга ҳақли эмас. Бу қонун бузилиши, ва бу қонунбузарликда айбдор бўлган барча Россия қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши керак», деди президент.

Давлат раҳбари Франциядаги “сариқ жилетли”лар билан бўлган воқеаларнинг Москвада бўлишини истамаслигини таъкидлади ва Россиядаги сиёсий вазият қонун доирасида ривожланиб бориши учун ҳамма нарсани қилишга ваъда берди.

 

Киритилди: 08:26 20.08.2019. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!