Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин “махсус ҳарбий операция”нинг барча мақсадларига тўлиқ эришдими?

Путин “махсус ҳарбий операция”нинг барча мақсадларига тўлиқ эришдими?

Путин Украинадаги “махсус ҳарбий операция”нинг барча мақсадларига тўлиқ эришилишига ишонишини айтди.

Унинг фикрича, россияликлар ҳам “махсус ҳарбий операция” иштирокчиларига ва Россиянинг ғалабасига ишонади.

Бундан ташқари, Путин Украинанинг Россиядаги сайлов жараёнига халақит беришга уринишлари натижа бермаганини, сайлов участкаларидаги навбатлар эса Россияни қўрқитиб бўлмаслигини кўрсатганини билдирди.

"Сайловлардаги рекорд даражадаги фаоллик мамлакатимизни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз фуқароларимиз томонидан қўллаб-қувватлаётганининг далилидир. Халқ билдирган ишончни оқлаш учун барча зарур чораларни кўришимиз лозим", — деди Россия президенти.

Киритилди: 20:20 23.09.2026. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!