Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохонага ташриф буюрди

Путин коронавирусга чалинганлар даволанаётган шифохонага ташриф буюрди

Россия Президенти Владимир Путин Москванинг Коммунарка шаҳридаги коронавирусга чалинганлар даволанаётган касалхонага ташриф буюрди.

Путин ичкарига киришдан олдин махсус ҳимоя кийимларини кийган.

Йўл давомида Путин тиббий марказнинг бош шифокори Денис Проценко билан суҳбатлашган ва клиникадан олган таассуротлари ҳақида сўраган. "Ажойиб! Мен Европада кўп нарсани ўрганганман ва тажриба алмашганман ... Аммо бу ерда тартиб юқори даражада", деди шифокор.

Президент коронавирусга қарши кураш масалалари бўйича ўтказилган мажлисдан сўнг Коммунаркадаги касалхонага келган. Бу пайтда унга бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова, Москва мэри Сергей Собянин, ва Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашколар ҳамроҳлик қилишган.

 

Киритилди: 18:48 24.03.2020. Ўқилди: 2430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!