Россия президенти Владимир Путин РЛДП етакчиси Владимир Жириновскийнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Кремл сайти.
Путин Владимир Волфович Жириновскийнинг вафотидан чуқур қайғуда эканлигини таъкидлади.
"Владимир Жириновский тажрибали сиёсатчи, мулоқотга очиқ ғайратли инсон, ёрқин нотиқ ва полемист эди. Мамлакатдаги энг эски сиёсий партиялардан бирининг асосчиси ва доимий раҳбари, у Россия парламентаризмининг шаклланиши ва ривожланиши учун кўп ишларни амалга оширди. Ички қонунчилигимизга риоя қилган ҳолда, энг муҳим умуммиллий вазифаларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшишга сидқидилдан интилди”, — дейилади давлат раҳбари таъзия мактубида.