Россия президенти Владимир Путиннинг огоҳлантиришича, дунёдаги “қайноқ” глобал можарога йўл қўймаслик керак, чунки бу цивилизация тугашига олиб келиши мумкин.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Қарама-қаршиликларнинг янада ўсиши хавфи бор ва бундай тенденциялар деярли барча соҳаларда ўзини намоён қилиши мумкин деб тахмин қилиш учун барча асослар мавжуд", деди Путин.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёда ижобий ривожланиш ва "деградатсиянинг ғамгин манзараси"дан қочиш умумий вазифадир.