Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Путин Жапаровга миннатдорлик билдирди

A A A
Путин Жапаровга миннатдорлик билдирди

Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммити доирасидаги учрашувда Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ушбу мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.

“Республикада таълим рус тилида олиб бориладиган тўққизта умумтаълим мактаби бор, қирғиз мактабларида Россиядан келган ўқитувчилар дарс беришади, бу бизнинг замонамизда жуда муҳим. Мамлакатда рус тилини қўллаб-қувватлаганингиз учун сизга миннатдорлик билдирмоқчимиз, бу бошқа кўплаб соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш учун асосдир”, -деди Путин.

У икки давлат ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликда Россия Федерациясининг 70 та вилояти иштирок этаётганини эслатган. Бундан ташқари, Путин Бишкекда Россия маданияти кунларини ўтказиш ва бошқа қўшма тадбирларга эътибор қаратган.

Киритилди: 16:45 15.09.2022. Ўқилди: 3531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда