Россия президенти Владимир Путин жанг майдонида муваффақият нимага боғлиқлигини тушунтирди.
У буни технологик имкониятлар билан боғлади, деб ёзади «Репорт» «Коммерсант»га таяниб.
Путин технологик муаммоларни ҳал этиш тезлиги ва самарадорлиги билан муваффақиятга эришиш мумкинлигини таъкидлади: «Россия бунинг уддасидан чиқмоқда».
Мамлакат раҳбарининг сўзларига кўра, Россия бу соҳада ривожланмоқда: «Сунъий интеллектга асосланган технологиялар мамлакатда ривожланаётган энг муҳим соҳалардан биридир. Бундай технологиялар дронларни ишлаб чиқаришда қўлланилади».
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина ўртасидаги кенг кўламли уруш 2022 йилнинг 24 февралида бошланган.