Россия президенти Владимир Путин AҚШдаги тартибсизликлар AҚШдаги сайловларда Дональд Трамп ғалаба қозонганида ва унинг рақиблари ушбу ғалабанинг қонунийлигини шубҳа остига қўйган пайтдаги вазиятнинг давоми деб ҳисоблайди.
"Aлбатта, бу баъзи бир чуқур ички инқирозларнинг намоён бўлиши. Aслида, биз буни узоқ вақтдан бери кузатиб келяпмиз — амалдаги президент ҳокимиятга келган пайтдан бошлаб. У ғалаба қозонганида, шубҳасиз, демократик йўл билан ғалаба қозонган, ютқазган одам турли хил йўлларни топди. Натижада Трапмнинг сайланиши қонуний бўлганлигига шубҳа туғилди", — деди Путин.
Шу билан бирга, Президент у бошқа мамлакатларда бўлаётган воқеаларни "жуда эҳтиёткорлик билан" изоҳлашга ёки изоҳ бермасликка ҳаракат қилаётганини қайд этди.