Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Путин доллар ҳақида ажойиб ҳазил қилди (видео)

A A A
Путин доллар ҳақида ажойиб ҳазил қилди (видео)

Владимир Путин Россия доллардан узоқлашишга мажбур бўлаётганлиги, бироқ буни кескин тарзда эмас ва ўз иқтисодиётига зарар қилмасдан амалга ошириш зарурлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин “Россия зовет!” форумида доллар масала бўйича берилган саволга ҳазил тарзда жавоб берди.

“Бизда доллардан воз кетиш мақсадимиз йўқ, доллар ўзи биздан кетмоқда. Тегишли қарор қабул қилаётганлар ўз оёғига эмас, балки сал тепароққа ўқ отишмоқда”, - деб таъкидлади Путин.

Президент сўзларига кўра, доллардаги беқарор ҳисоб-китоблар дунёнинг кўплаб иқтисодиётларида мустақил ҳисоб-китоб тизимларини топиш истагини келтириб чиқармоқда.

Путин Россия иқтисодиёти қийинчиликларга мослашиб олганлиги ва давлат ривожланиши учун зарур шарт-шароитлари яратаётганлигини айтиб ўтди.

Киритилди: 19:01 30.11.2018. Ўқилди: 3473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар