Россия президенти Владимир Путин ўнлаб шаҳарларда қора танли одамнинг ўлими юзасидан норозилик намойишлари бўлиб ўтаётган Қўшма Штатлардаги воқеаларга изоҳ берди.
"Президент нима қилиш керак бўлса, шуни қилиш лозимлигини таъкидламоқда. Маҳаллий губернаторлар эса президентга кет, йўқол, деб жавоб беришади", — деди Путин.
Aввалроқ, Россия етакчисининг вакили Дмитрий Песков Кремл AҚШдаги тартибсизликларни диққат билан кузатаётганини, аммо воқеаларга аралашмаётганини таъкидлаган эди. "Биз ҳеч қачон Aмерика ишларига аралашмаганмиз ва ҳозир ҳам аралашмаймиз", — дея таъкидлаганди Песков.