Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин АҚШ ва Европа устидан ғалаба қозонди — манба

A A A
Путин АҚШ ва Европа устидан ғалаба қозонди — манба

Россия президенти Владимир Путин геосиёсий жиҳатдан АҚШ ва Европа устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри хабар берди.

Материал муаллифларининг фикрича, Россия президенти Ғарб дунёсининг заиф томонларини кўрсатган. Брюссел ташқи сиёсат майдонида муҳим роль ўйнашни мақсад қилган, аммо унинг даъволари оқланмагани кўрсатилган.

Шунингдек, газетанинг ёзишича, Европа етакчилари Москвага қарши бирлашган фронт сифатида ҳаракат қилишдан бош тортган, АҚШ эса фақат жанговар риторика билан чегараланган.

«Киев иттифоқчиларининг у учун кўп нарса қилолмаслигини кўрди», дейилади мақолада.

Нашрнинг таъкидлашича, Россия ғалаба қозонди, чунки Украина НАТОга қабул қилинмаслиги эҳтимоли катта ва «Шимолий оқим 2» Европага газ етказиб беришга тайёр.

Сўнгги ойларда Ғарбда ва хусусан Киевда Россиянинг Украинага яқинлашиб келаётган «босқин»и ҳақида баёнотлар янграмоқда. Ўз навбатида, Кремль бир неча бор ҳужум режаларини тўғридан-тўғри рад этган ва Ғарб оммавий ахборот воситалари ва расмийларнинг ҳужумга тайёргарлик кўрилгани ҳақидаги хабарлари асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлаган.

Киритилди: 23:47 16.02.2022. Ўқилди: 16903 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар